Жаҳон | 19:47 / 21.06.2022
10718
1 дақиқада ўқилади

Маск уч ой ичида Tesla ходимларининг 10 фоизи ишдан бўшатилишини айтди

Ҳозирда Tesla компаниясининг бутун дунёдаги ишчилари сони 100 минг нафарни ташкил этади ва янги заводлар қурилиши ҳисобига ишчилар сони ошиб бормоқда.

Фото: Patrick Pleul

Tesla компанияси бош директори Илон Маск компания штати уч ой ичида 10 фоизга қисқартирилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, соатбай ишлайдиган ишчилар улуши ўсиши ҳисобига компания умумий ходимлари сони фақат 3-3,5 фоизга қисқаради.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, ҳозирда Tesla компаниясининг бутун дунёдаги ишчилари сони 100 минг нафарни ташкил этади ва янги заводлар қурилиши ҳисобига ишчилар сони ошиб бормоқда.

Қисқартиришлар ҳозирча кадрлар бўлими ва муҳандис-дастурчиларга алоқадорлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди: айримлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатилган, дея қайд этади агентлик.

Компаниянинг Рино шаҳридаги заводининг икки ходими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уларни 60 кун аввал огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишганини билдиришган.

Маск бу даъво «ҳеч қандай юридик кучга эга эмас»лигини айтди.

Аввалроқ Маск иқтисодий вазият сабабли Tesla ходимлари сони 10 фоизга қисқартирилишини билдирганди.

Мавзуга оид