Жаҳон | 21:42 / 21.06.2022
13306
1 дақиқада ўқилади

Тўқаев БМТ инқирозли вазиятда қолганини айтди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, БМТ ҳаттоки совуқ уруш даврида ҳам ҳозиргидан кўра кўпроқ бирдамликни намойиш этган. 

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

БМТ ҳозирда инқирозли вазиятда қолди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар иқтисодий форуми сессиясида ана шундай фикр билдирди

Унга Украинадаги низони ҳал қилишнинг қандай истиқболлари борлиги ҳақида савол берилди. 

«Биринчи навбатда, ҳар икки давлатнинг яхши иродаси. Лекин шу билан бирга, халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлови керак. Афсуски, халқаро ҳамжамият бўлиниб қолди. Хавфсизлик кенгаши – бу қайғули ўтмиш», — деди Тўқаев.

Унинг фикрича, илгари БМТ ҳеч қачон бунчалик ёмон вазиятда қолмаган, ҳаттоки совуқ уруш даврида ҳам ҳозиргидан кўра кўпроқ бирдамликни намойиш этган.

Қозоғистон президенти БМТ келажагидан хавотирдалигини, аммо дунё мамлакатлари бирдамлиги зарурлигига ишонишини айтди. БМТ Россия ва Украинанинг тинчлик йўлига ўтишига таъсир кўрсатиши керак, деб таъкидлади у.

Мавзуга оид