Ўзбекистон | 11:24 / 24.06.2022
4433
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, аксарият вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даража иссиққа етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даража иссиққача бўлади.

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража иссиқ, кундузи 36-39 даража иссиқ атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даража иссиққача бўлади. 

Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даража иссиққача, кундузи 38-42 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даража иссиққача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид