Ўзбекистон | 14:44 / 24.06.2022
18251
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади.

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати:

  • 25-28 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 42-44 даража иссиққача;
  • 25-29 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45 даража иссиққача;
  • 26-29 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42 даража иссиққача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид