Ўзбекистон | 07:19 / 28.06.2022
10073
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси ўзбекистонликларга 180 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўлади

Тўланган кешбэклар 180 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Қайд этилишича, май ойи учун 509 781 нафар истеъмолчига 53,8 млрд сўм кешбэк тўланди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-апрель ойлари учун яна 1,8 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Йил бошидан буён 673 597 нафар фуқарога 180,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.

Билдирилишича, тасдиқланган кешбэк суммасини кечадан бошлаб банк пластик карталарига ўтказиб олиш мумкин.

Бундан олдин харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, 16,5 млн сўм кешбэк тўплаган кассир аниқланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид