Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг фарзандиман»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида Ёшлар кунига бағишланган тантанада иштирок этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёшларни байрам билан алоҳида табриклаб, уларга мурожаат қилди.
«Икки эл бир бўлганмиз, меҳримиз меҳримизга қўшилган, қон-у қариндошмиз. Орол денгизи муаммоси бўйича БМТнинг иккита резолюцияси қабул қилинди. Аввал вилоятлар Қорақалпоғистоннинг кўчаларини ҳам, Нукусни ҳам билмасди, ҳозир бир халқ бўлиб ҳаракат қиляпмиз, Қорақалпоғистон ёшлари катта натижаларга эришмоқда. Қорақалпоғистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилганмиз, ҳар бир овулини ривожлантириш учун алоҳида маблағ ажратганмиз.
5 йил олдин Мўйноқ ва Бўзатов қанақа эди? Ҳозир Бўзатов ёшлари билан учрашдим, қўшиқ айтдим. Бўзатов Ўзбекистоннинг маданий ўчоғи, маданий маркази бўлди. Танти қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман. Ғурур билан айтаманки, мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман, деб яна бир марта такрорламоқчиман», деди президент.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
18:23 / 22.08.2025