Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ЕОИИни ўзгартириш зарурлигини айтди
Мухтор Тлеубердининг сўзларига кўра, санкциялар шароитида эркин бозорни ташкил этиш учун ЕОИИ фаолиятини ўзгартириш зарур.
Санкциявий зиддият Евросиё иқтисодий иттифоқини ўзгартириш заруратини келтириб чиқармоқда, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди.
"Санкциявий зиддият ҳақиқатан эркин бозорни ташкил этиш учун ЕОИИ фаолиятини ўзгартиришни тақозо қилмоқда", — деди Тлеуберди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон 2022 йилда МДҲга раислик давомида иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш орқали ташкилот самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратади.
Тлеуберди Қозоғистоннинг КХШТдаги иштироки муҳим йўналишлардан бири эканлигини қайд этди.
"Ташкилотнинг асосий вазифалари тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатлар ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш", — деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026