Жамият | 11:03 / 08.07.2022
11345
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон илк бор ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитасига аъзо бўлди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

ЮНEСКОнинг Парижда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида ташкилотнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси аъзолигига сайловлар бўлиб ўтди. 

Йиғилишда халқаро ташкилот томонидан Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги истиқболи яна бир бор эътироф этилди. Дунёнинг 180 давлати вакиллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Болгария, Босния ва Герцеговина, Словакия, Эстония каби давлатларни ортда қолдириб, 105 мамлакат овозини тўплаган ҳолда ўзиб кетди.

Тадбирда бу ишларда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги раҳбарияти, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, мамлакатнинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонасининг ҳиссаси катта экани таъкидланди. 

Маълумот учун, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита таркибига Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга аъзо бўлган 24 давлат вакиллари киритилган. Унинг аъзолари 4 йил муддатга сайланади. Шунингдек, аъзоларининг ярми ҳар 2 йилда қайта сайланади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид