Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл яқин вақт ичида Путин ва Эрдўған учрашуви ўтказилишини маълум қилди
11 июл куни Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқотида Россия-Туркия учрашуви арафасида томонларни қизиқтирган қатор масалаларни муҳокама қилди.
Яқин вақт ичида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида учрашув ўтказилади. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, 11 июл куни Путин ва Эрдўған Россия-Туркия учрашуви арафасида томонларни қизиқтирган қатор масалаларни муҳокама қилди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш, хусусан, савдо ҳажмини ошириш ва ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш ҳамда Россия энергия ресурсларининг узлуксиз етказиб берилишига эътибор қаратилди.
Икки мамлакат президентлари Украина билан боғлиқ вазият ва Сурия мавзуси бўйича ҳам фикр алмашди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026