Беларус Лукашенкога қарши чиққан ота-ўғилнинг олиб чиқиб кетилгани учун Швецияга норозилик билдирди
Швеция элчиси Кристина Юханнессон Беларус Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга қидирувда бўлган Беларус фуқаролари Виталий ва Владислав Кузнечикларни «яширганлик» ва «яширинча олиб чиқиб кетганлик» муносабати билан норозилик билдирилган.
Беларус Ташқи ишлар вазирлиги 11 июль, душанба куни Швеция элчиси Кристина Юханнессонни чақиртирди, деб хабар бермоқда Беларус ТИВ сайти.
«Швеция томонига Швециянинг Минскдаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари қидирувда бўлган ҳамда умумэътироф этилган ижтимоий хавфли қилмишларни содир этганликда айбланаётган Беларус фуқаролари Виталий ва Владислав Кузнечикларнинг яширин равишда олиб чиқиб кетилишида иштирок этгани муносабати билан норозилик билдирилди», — дейилади хабарда.
Виталий Кузнечик ва унинг ўғли Владислав Минскдаги Швеция элчихонасида деярли икки йил давомида Беларус расмийларининг таъқибларидан яшириниб келган. 2020 йил сентябр ойида эркаклар сиёсий бошпана сўраш учун дипломатик ваколатхонага келиб, домофон орқали қўнғироқ қилишган, аммо уларга ёрдам бериш имконсизлиги айтилган. Ўшанда Кузнечиклар панжарадан ошиб ўтиб, элчихона ҳудудини тарк этишдан бош тортишган.
2022 йил июнь ойи бошида Кузнечиклар Латвияга қочиб кетишгани маълум бўлди - улар яна девордан ошиб ўтган, бироқ бу сафар буни чегарада амалга оширишган - улар Латвиядан ҳам бошпана сўрашган. Мамлакатда иккала шахсга нисбатан Беларус раҳбари Александр Лукашенкога қарши намойишларда қатнашгани учун жиноий иш очилган.
Беларус Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз ўтган ҳафта Беларус давлат телеканали ОНТ эфирида чиқиш қилиб, идора маълумотларига кўра, Кузнечикларга ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга ёрдам берган швед дипломатларининг «мутлақо муносиб бўлмаган» хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди.
Беларус давлат телеканали «Беларус 1» 1 июнь куни швед дипломатлари, жумладан, элчи Кристина Юханнессон беларусликларга элчихонадан қочишга ёрдам бергани ҳақида лавҳани эфирга узатди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
21:59 / 02.11.2024