Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда
Евросиё иқтисодий комиссияси делегацияси Тошкентга келди.
Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) бошқаруви раиси Михаил Мясникович кеча амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
ЕИК расмий сайтидан олинган маълумотларга кўра, икки кунлик ташриф давомида қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Эълон қилинган хабар матнида айтилишича, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши ҳам мўлжалланмоқда.
Бундан олдин Қозоғистон ташқи ишлар вазири ЕОИИни ўзгартириш зарурлигини айтганди.
Мухтор Тлеубердининг сўзларига кўра, санкциялар шароитида эркин бозорни ташкил этиш учун ЕОИИ фаолиятини ўзгартириш зарур.
Санкциявий зиддият Евросиё иқтисодий иттифоқини ўзгартириш заруратини келтириб чиқармоқда, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди.
Мавзуга оид
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
22:40 / 19.10.2024