Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда «права» олиб бермоқчи бўлган собиқ мураббий ушланди
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган собиқ мураббий ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Ватанпарвар” ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби собиқ мураббийи Т.Қ. фуқаро Ж.га автомактабда бўлиб ўтаётган ўқув гуруҳига уни навбатсиз киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига “D” ва “Е” тоифасини қўшиш эвазига 3,3 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 01.12.2025
Темур Кападзе Ўзбекистонда қолди
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
17:57 / 31.10.2025
«Насаф» мухлислари Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲга учради
23:58 / 06.07.2025