Ўзбекистон | 12:11 / 13.07.2022
13774
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилди

Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Қайд этилишича, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 километр квадратга 77,6 киши).

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.

Бунда, шаҳар жойларда 18,1 млн киши, қишлоқ жойларда 17,4 млн киши истиқомат қилади.

Аввалроқ 2022 йил 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп экани хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид