Евроиттифоқ айрим россияликларга қарши киритилган санкцияларни олиб ташлашни муҳокама қилмоқда - Bloomberg
Санкциялар рўйхатига киритилгани учун Россиянинг 41та жисмоний шахс ва компаниялари ЕИни судга берган.
Евроиттифоқ айрим россияликларга қарши жорий этилган санкцияларни олиб ташлаш масаласини муҳокама қилмоқда, Брюсселдаги юристлар санкция киритиш учун асослар етарлича бўлмаган деган фикрга келган. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, 30 нафарга яқин киши ЕИни судга берган, ўн киши эса ўзларини санкциялар рўйхатидан чиқаришни сўраб Брюсселга мурожаат қилган.
Европа кенгаши юридик хизмати 13 июл куни ЕИ элчиларига бу сўровларнинг бир қисми асосли экани ва тақдим этилган маълумотлар ўрганиб чиқилганида, чеклов киритилишига асос бўлган далиллар ёки заиф ёки эски ёхуд ишончсиз эканлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳар қандай санкциянинг ҳуқуқий асоси мустаҳкам бўлиши лозим, чунки суд ишида мағлубиятга учраш ЕИ нуфузи ва иқтисодиёти учун хатарли бўлиши мумкин.
Агентликнинг маълумотига кўра, санкциялар рўйхатига киритилгани учун Россиянинг 41та жисмоний шахс ва компаниялари ЕИни судга берган. Улар орасида Андрей Мельниченко ва унинг хотини Александра, Алишер Усмонов, Виктор Рашников, Михаил Фридман, Пётр Авен, Роман Абрамович, Дмитрий Пумпянский, Вадим Мошкович, Игор Кесаев, Геннадий Тимченко ва бошқалар бор.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024