Ўзбекистон | 11:42 / 15.07.2022
9735
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага республика бўйича ҳаво ҳарорати 36-41 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даража иссиққача бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даража иссиққача кўтарилади.

Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади. Бугун ва эртага республика шимолий ҳудудларида, Бухоро ва Навоий вилоятлари чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кузатилади. 

Маълум қилинишича, 17 июлда айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид