Ўзбекистон | 07:43 / 15.07.2022
2670
1 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги 6 ой ичида хорижда ишга жойлаштирилган фуқаролар сонини очиқлади

2022 йилнинг 6 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 7 минг 101 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди.

Фото: Getty Images

Агентлик хабарига кўра, ташқи меҳнат бозоридаги 427 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 71 минг 169 та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 28 минг 590 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларда ишга жойлаштирилганларнинг:

  • 3 минг 906 нафари Россия Федерациясига;
  • 53 нафари Қозоғистон Республикасига;
  • 2 минг 687 нафари Жанубий Кореяга;
  • 31 нафари Германияга;
  • 410 нафар Сербияга;
  • 14 нафари бошқа давлатларга ишга юборилди.
Отабек Матназаров
Муаллиф Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид