Ўзбекистон | 09:01 / 15.07.2022
12025
4 дақиқада ўқилади

Сифатли тиббий хизмат қиммат бўлиши шартми? Маҳалла гузаридаги клиника фаолияти ҳақида

Саломатлик ёки илм олиш учун маблағ сарфлаш керак бўлганда қай бирини танлаш керак? Албатта иккаласи ҳам рад этиб бўлмас ва зарурати юқори талаб ҳисобланади. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Боғкўча маҳалла гузари мажмуасидан жой олган замонавий клиника ва ўқув маркази нархлар ва сифат борасида ҳар қандай замонавий муассасани ортда қолдиради.

Фото: SABA DARMON

Гузар мажмуасида фаолият олиб бораётган “SABA DARMON” клиникаси ҳамда “SABA TA’LIM” ўқув марказлари ҳудуд аҳолиси учун хизмат қилмоқда. Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган фуқаролар учун клиникада ҳар ойда икки маротаба бепул тиббий кўрик ташкил этилади. Шунингдек, ушбу тоифадаги аҳоли фарзандлари учун ўқув марказида бепул таълим олиш ҳам йўлга қўйилган. 

Клиника ташкил этилганига 17 йилдан ошган, 2020 йилда эса ўз фаолиятини кенгайтириб:

-консультатив поликлиника;

-кундузги шифохона;

-кардиология бўлими;

-терапия бўлими;

-неврология бўлими;

-гепатология бўлими;

-жарроҳлик амалиётини бажариш бўлими;

-лаборатор текширувлар;

-инструментал текширувлар (ЭКГ, ЭХОКГ, ЭЭГ, ЭХОЭГ, УЗИ, кольпоскопия)

- ЭФГДС;

- озонотерапия;

-комплекс даволар йўналишида алоҳида бўлимларга эга бўлди.

Стационар шароитда даволаш ҳам амалга оширилади. Шунингдек, клиникада замонавий инновацион технологиялар асосида амалга ошириладиган:

- умумий хирургия;

- гинекология;

- ЛОР;

- лапороскопик жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

“SABA DARMON” клиникаси раҳбари, гинеколог Салоҳиддин Мўминовнинг айтишича, нархлар арзонлиги сифатга таъсир кўрсатмайди:

“Кўпинча сифатли хизматни қиммат нархлар билан боғлашади. Аслида ундай эмас. Хизматнинг сифати у ердаги мутахассислар ва технологиялар билан боғлиқ. Энг сўнгги русумдаги технологиялар бўлиб, тажрибали мутахассислар етишмаса, бу ускуналардан фойда йўқ. Ёки бунинг акси бўлиши ҳам мумкин. Клиникамиздаги барча асбоб-ускуналар Германиядан келтирилган. Мутахассисларимиз эса ўз ишининг усталари бўлиб, беморлар ўзлари излаб келадиган юқори малакали шифокорлар жамоасини йиғганмиз. Бемор шифокорни қачон излаб келади, унга ишонч ва иқрори ҳосил бўлганида.

Клиникамиз ўз фаолиятини бошлаганига 17 йил бўляпти. Фаолият бошида асосан бепуштлик билан даволаш йўлга қўйилган ва яхши натижаларга эришилган. Ҳозир ҳам бепуштликка чалинган беморларнинг 80-90 фоизи табиий йўллар орқали самарали даволанмоқда”.

Клиника мутахассислари ҳар йили мунтазам равишда дунёнинг Франция, Хитой, Грузия, Санкт-Петербург, Туркия, Москва каби давлатларида малака ошириб, янги тажрибаларни ўзлаштириб келишади.

"SABA DARMON” клиникаси бош шифокори Нодира Азизовага кўра, маҳалладаги ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун бу ерда муолажалар олиш бепул амалга оширилади.

"Ниятимиз фақат сифатли тиббий хизматга муҳтож, аммо молиявий имконияти сабаб даволана олмаётган аҳоли учун ҳам очиқ бўлиш. Шундай тоифадаги аҳоли учун барча муолажалар, дори-дармонлар бепул берилади. Ҳар ойнинг маълум кунларини белгилаб бошқа фуқароларимиз учун ҳам бепул тиббий кўриклар ташкил этамиз. Мақсадимиз - халқимиз ўз саломатлиги учун қайғуриши ва тиббий кўрикдан ўтишни одатга айлантиришига эришиш.

Клиникада мураккаб турдаги операциялар ҳам амалга оширилади. БЦФ, СМА каби чорасиз хасталикка чалинган фарзандлар баъзи оилаларнинг оғриқли нуқтасига айланган. Бундай болаларнинг имкон қадар соғлом ҳаётга қайтиши учун алоҳида бўлим ташкил этганмиз ва бу борада яхши натижалар кўзга ташланяпти", - дейди бош шифокор.

Реклама ҳуқуқи асосида