“Бемор ўғлим учун ҳам ота, ҳам онаман”: уч фарзандни ёлғиз ўстирган ота изтироблари
Тақдирларига битилганини сабр билан енгаётган бу одамларнинг матонатига тан бермай илож йўқ. Тирикчилик ўтказишнинг ўзи осон бўлмаётган пайтларида уларга яна бир синов – фарзандлари чалинган оғир дард билан курашиш ташвиши ҳам тушган.
Танамда жоним қолмади...
“Бизни текширувлар учун Тошкентга юборишди. Таҳлиллар натижасида боламда оққон борлигини эшитганимда танамда жон қолмади. Уни даволатишга шароитим етмайди деб қўрқдим. Чунки турмуш ўртоғим оддий қоровул бўлиб ишлайди.
Тўрт нафар фарзандим бор. Учови қишлоқда момоси билан қолишган, биз анча вақтдан бери шу ерда ижарада яшаб даволанамиз. Қайнонамнинг нафақа пулигача бизга юборишади. Фарзандимдан айрилишни хоҳламайман”,- дея йиғлайди термизлик Дилором Ғуломова.
Ҳамид Рўзимуҳаматовга оид маълумотлар:
Humo: 9860 0803 9944 7053 онаси Дилором Ғуломова номида
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Жомий маҳалласи, 35 уй.
Ёлғиз болам учун мусофирда сарсонман
Нурмуҳаммад 4 йилдан бери дард билан курашади. Ёлғиз онанинг ёлғиз ўғлига сўнгги чора илик кўчириш операцияси тавсия қилинган. Ҳозирда она-бола хорижда операция учун таҳлиллар топширишяпти. Лекин операция учун тўлашга маблағлари йўқлиги туфайли 3 ойдан буён ўша ерда чора ахтаришади.
Беморнинг онаси яхши инсонлардан умидвор эканлигини айтади: “Болам тузалиб, ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтишга умид қиляпман. Нурмуҳаммад ёлғиз фарзандим, бошқа болам йўқ. Шу гўдагим учун шу мусофир юртларда сабр билан юрибман”.
Нурмуҳаммад Алланазаровга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 3799 2809 онаси Мафтуна Султонова номида
Виза: 4187 8000 0070 8172 онаси Мафтуна Султонова номида
Манзил: Наманган вилояти, Норин тумани, Янги ҳаёт кўчаси, 22 уй.
Онасиз ўсаётган йигитнинг дарди
23 ёшли Исроил болалик чоғларида автофалокат туфайли онасидан жудо бўлган. Йиллар давомида кемтик кўнгил билан яшаётган йигитга тақдирнинг навбатдаги зарбалари ҳам бор экан. Бундан бир неча йил аввал унда оққон касаллиги аниқланган.
“Ўғлимнинг касалидан 2012 йилда хабар топганмиз. Ўшандан бери даволатишга ҳаракат қиламан, лекин қўлим калталик қилади. Қишлоқда яшаймиз, муолажалар учун имконимиз етмаяпти. Ўғлим ўз тенгқурларидан орқада қолиб кетяпти. Баъзида шундан жуда хафа бўлади”, - дейди беморнинг отаси.
Уч фарзандни ҳам она, ҳам ота бўлиб тарбиялаётган Шукур ака далада оддий сувчи бўлиб ишлайди.
Исроил оғир турмуш шароити, онасизлик, касаллик сабаб мактабнинг ўрта маълумотига ҳам эга эмас. Шунинг учун болаликдаги орзуси – ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқий олмаганидан ўкинади.
Исроил Тоғабоевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 6397 4523 бемор Исроил Тоғабоев номида
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Ғайрат” МФЙ, Дўстлик-7.
Фарзанднинг дард чекаётганини кўриш – азоб
Қорақалпоғистондан келган қизалоқнинг беғубор қиёфасида дард сезилмайди. Аммо унинг ота-онаси ҳар лаҳзада ҳадик билан яшашади. Чунки бир ярим яшар Мадинани ҳам машъум хасталик чирмаб олган. Беморнинг отаси мактабда ўқитувчи, топаётган маоши билан пойтахтда ижарада яшашга имконияти йўқ.
“Шароитимиз йўқлиги учун пойтахт атрофидан арзонроқ ижара топиб, шифохонага қатнаб даволаняпмиз. Бу дунёда ота-она учун касал боласининг қийналаётганини кўришдан ортиқ азоб бўлмаса керак”, дейди беморнинг онаси Комила Бердибоева.
Мадина Худеновага оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0423 8447 8185 отаси Баҳром Сафаров номида
Юнионрай: 6262 5700 8939 0811 онаси Комила Бердибоева номида
Манзил: Қорақалпоғистон, Амударё тумани, Гулдаста кўчаси, 2 уй.
Ҳар лаҳзамиз қўрқувда ўтяпти
“Боламнинг аҳволи ниҳоятда оғир эди. Шифокорлар жуда кеч олиб келганимизни айтишди. Шифохона эшигида сарғайиш, болангиз тирик чиқмаслиги эҳтимолини ҳис қилиш даҳшатли. Шукурки, боламни қайтариб берди.
Бизнинг ҳар бир сониямиз қўрқувда ўтади. 5 ўғлим борлигини айтиб тасалли беришади баъзида. Фарзанд кўп бўлса, уни даволатмаслик керак дегани эмас-ку? ” - дейди Хуршиднинг онаси. Оилада 5 ўғил фарзандлар вояга етяпти, Хуршид уларнинг кенжаси. Навоийнинг олис ҳудудида истиқомат қиладиган оила бугун унинг тузалиши учун барча имкониятларини ишга солишмоқда.
Хуршид Бўрибоевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 5083 2288 онаси Амонова Ўрозгул номида
Манзил: Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Лангар қўрғони, Наврўз кўчаси, 46 уй.
Бу синовлар фақат уларники эмас. Биз замондошлари ҳам бемор болалари билан шифохоналарда, хорижда сарсон ота-оналар билан тенг синовдамиз. Имкониятимиз доирасида улар учун моддий ёки маънавий кўмакни зиммамиздан соқит қилсак, шу инсонларнинг оғирини енгиллатган бўламиз.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи: Абдусалим Абдувоҳидов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024