Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво сабаб поездлар жадвалига ўзгартириш киритилади
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда.
Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалига, айниқса, жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларига ўзгариш киритилади.
«Ҳар бир йўловчининг манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:20 / 09.09.2025
Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
13:06 / 13.08.2025
Ўзбекистондаги йўловчи поездлари тезлиги оширилади
14:32 / 30.06.2025
Темирйўл чиптаси бўйича қарийб 800 минг йўловчидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтарилади
19:00 / 17.05.2025