Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қурилган ГЭСлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчига айланди
Ўзбекистон сўнгги 5 йилда ишга туширилган янги ГЭСлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.
МДҲ мамлакатлари ичида ўтган 5 йил давомида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни фойдаланишга топшириш бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» ахборот хизмати хабар берди.
Бу борада, кўрсаткичларга қаралса, Россия Федерациясида жами 6 та, Тожикистон Республикасида 1 та, Қозоғистон Республикасида 3 та, Озарбойжон Республикасида 5 та, Беларус Республикасида 2 та янги ГЭСлар ишга туширилган.
«Ўзбекгидроэнерго» маълумотида айтилишича, Украина, Молдова, Грузия, Қирғизистонда янги ГЭСлар ишга туширилмаган.
Билдирилишича, Ўзбекистонда ўтган 5 йиллик давр мобайнида 11 та янги ГЭС қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, 9 та ГЭС модернизация қилиниб, янги қувватларда ишга туширилди.
Мавзуга оид
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025