Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши ЕОИИ устувор лойиҳалари рўйхатига киритилди
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши лойиҳаси устувор интеграция инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум бўлди.
Йиғилишда Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг «ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасида устувор интеграция инфратузилма лойиҳалари рўйхати тўғрисида»ги қарори лойиҳаси маъқулланди.
Ушбу рўйхатга 2 та лойиҳа киритилган: «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши ва «Луговая – Балиқчи» темирйўли участкасини электрлаштириш.
Жорий йилнинг 8 апрель куни Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат чоғида томонлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишини муҳокама қилди.

2021 йил октябр ойида Қирғизистон ўз томонидан темирйўли қурилиши бўйича барча лойиҳа ишларини якунлагани маълум бўлди.
Ўтган ёзда экспертлар Ўзбекистон темирйўли транзитидан 600 миллион долларгача даромад олиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Аввалроқ, шунингдек, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши «Торугарт - Макмал - Жалолобод» йўналиши бўйлаб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши кузда бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:28 / 25.02.2026
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
10:50 / 10.02.2026