Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cамарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб беришни ваъда қилиб пул олган шахслар ушланди
Уларга нисбатан, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Д.В. бошқа бир фуқарони танишлари орқали Қозоғистондаги университетлардан бирига тўғридан тўғри 3-курсга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериши эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ушланган.
Шунингдек, бошқа бир ҳолатда Д.В. фуқаро М.ни Тожикистондаги университетга ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига 3 минг доллар олгани аниқланган.
Бундан ташқари, департамент ҳамда ДХХ Гулистон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Ф.Г. бошқа бир фуқаро Р.ни танишлари орқали Украинадаги ОТМлардан бирида ўқиётгани ҳақида ҳужжат қилиб, ўқишини Гулистон Давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3,2 минг доллар сўраб, шундан 1,5 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда фуқарони 5 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ОТМ бўлим бошлиғи ушланганди.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026