Ўзбекистон | 09:05 / 19.07.2022
9036
1 дақиқада ўқилади
Доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинди
Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,06 млн киши.
Шунингдек, кейинги ўринлардан 3,93 млн киши истиқомат қилувчи Фарғона вилояти ва 3,43 млн киши яшовчи Қашқадарё вилояти жой олган.
Доимий аҳоли сони бўйича кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:
- Андижон вилояти – 3,2 млн киши;
- Тошкент вилояти – 2,96 млн киши;
- Наманган вилояти – 2,95 млн киши;
- Тошкент шаҳри – 2,90 млн киши;
- Сурхондарё вилояти – 2,77 млн киши;
- Бухоро вилояти – 1,99 млн киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 1,96 млн киши;
- Хоразм вилояти – 1,93 млн киши;
- Жиззах вилояти – 1,45 млн киши;
- Навоий вилояти – 1,04 млн киши;
- Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши.
Бундан олдин Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаяётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:10 / 25.12.2024
Ўзбекистон учун синов: Аҳоли кўпайиши билан инсон капитали ҳам ўсиши керак
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024