Ўзбекистон | 10:57 / 19.07.2022
7672
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тадбиркор аёллар кўпроқ савдо ва хизматлар соҳасида фаолият олиб бормоқда 

Тадбиркор аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бораётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Фото: Norma.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 14 147 та;
  • хизматлар соҳасида – 10 057 та;
  • саноатда – 5 543 та.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 22,6 трлн сўмни ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 трлн сўмга ошган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 472 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид