Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
Сурхондарёда яшовчи аёл Хивага саёҳатга борган. У Ичанқалъадаги ҳайкаллардан бирини ўпиб, тасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.
ЖИБ Хива шаҳар суди Ичанқалъадаги ҳайкаллардан бирини ўпган аёлга маъмурий жазо қўллади. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд қарорига кўра, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшовчи 25 ёшли М.Г. саёҳат қилиш учун Хива шаҳрига борган. У 21 феврал куни Ичанқалъадаги Хоразм миллий мусиқа санъати намояндаларига бағишланган ҳайкални ўпиб, тасвирга олган. Сўнгра уни ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.
М.Г. судда айбига иқрорлик билдирган. У қилмишидан пушаймонлигини, ҳомиладор эканини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
Суд қарори билан М.Г. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 64-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилди. Унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
15:47 / 25.06.2026