Ўзбекистон | 09:08 / 20.07.2022
8469
1 дақиқада ўқилади

6 ойда энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага кам.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 11 513 та ҳолат. Кейинги ўринлардан мос равишда 10 798 та ва 10 792 та никоҳ кузатилган Қашқадарё ҳамда Фарғона вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди: 

  • Сурхондарё вилояти – 9 573 та; 
  • Тошкент шаҳри – 9 315 та;
  • Тошкент вилояти – 9 040 та; 
  • Андижон вилояти – 8 999 та; 
  • Хоразм вилояти – 8 074 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 7 314 та;  
  • Наманган вилояти – 7 054 та;  
  • Бухоро вилояти – 6 531 та; 
  • Жиззах вилояти – 4 148 та;  
  • Навоий вилояти – 3 039 та;  
  • Сирдарё вилояти – 2 744 та.

Мавзуга оид