Бу йил Японияда 40 мингга яқин одам уйида ёлғиз вафот этди
Мамлакат узоқ вақтдан бери ўз аҳолисининг қариши ва қисқариб боришига қарши самарасиз кураш олиб бормоқда.
Япония полицияси ҳисоботига кўра, 2024 йил биринчи ярмида мамлакатда 40 мингга яқин одам ўз уйида ёлғиз вафот этди. Уларнинг 4 мингга яқини ўлимидан бир ой ўтиб топилган, 130 нафар одамнинг ўлими бир йил давомида аниқланмаган. БМТ маълумотларига кўра, Япония ҳозир дунёдаги энг кекса аҳолига эга, деб ёзди BBC.
Миллий полиция агентлигининг 2024 йил биринчи ярмидаги маълумотлари шуни кўрсатадики, уйда ёлғиз яшайдиган 37 227 киши ўлик ҳолда топилган, уларнинг 70 фоизидан ортиғини 65 ва ундан катта ёшдагилар ташкил қилади. Агентлик ўз ҳисоботи мамлакатда ёлғиз яшаётган ва ўлаётган одамлар муаммосига ойдинлик киритилишига умид қилмоқда.
Уйда ёлғиз ўлган одамларнинг тахминан 40 фоизи бир кун ичида топилган бўлса, ўлимдан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, 3939 жасад топилган ва 130 жасад топилгунга қадар камида бир йил давомида аниқланмаган.
Полиция департаменти ўз хулосаларини қаровсиз одамлар ўлими ҳолатларини тергов қилувчи ҳукумат ҳайъатига тақдим қилади.
Жорий йил бошида Япония Миллий аҳоли ва ижтимоий хавфсизлик тадқиқотлари институти ёлғиз яшовчи кекса (65 ёш ва ундан катта) фуқаролар сони 2050 йилга бориб 10,8 миллионга етиши кутилаётганини маълум қилган эди. Худди шу йили бир киши яшайдиган хўжаликларнинг умумий сони 23,3 миллионга етиши тахмин қилинмоқда.
Апрел ойида Япония ҳукумати мамлакат аҳолисининг қариши билан боғлиқ бўлган узоқ йиллик ёлғизлик ва изоляция муаммосини ҳал қилишга қаратилган қонунчиликни тақдим қилди.
Япония узоқ вақтдан бери ўз аҳолисининг қариши ва қисқариб боришига қарши кураш олиб бормоқда, аммо мамлакатда бу ўзгаришларга дош бериш тобора қийинлашмоқда.
Ўтган йили бош вазир Фумио Кисида туғилиш даражасининг пасайиши туфайли Япония жамият сифатида фаолият юрита олмай қолиш арафасида эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
15:40 / 18.01.2025
Салкам 50 минг нафар ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида Туркияга борган
00:34 / 17.01.2025
Японияда «мегазилзила» содир бўлиш эҳтимоли 80 фоизгача ошди
16:40 / 16.01.2025
Кўк чой кексаларда мия саломатлигини сақлайди — тадқиқот
11:26 / 13.01.2025