Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Украина ва Россиядан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича музокараларда қатнашиш учун Истанбулга боради
Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Солский тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдан 18 миллион тонна эски ҳосилдаги донни олиб чиқиш керак.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Украина ва Россиядан ғалла экспорт қилиш масаласида келишувга эришиш борасида Истанбулга боради. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фарахон Ҳақ маълум қилди.
"Бугун кечқурун БМТ бош котиби Украина ва Россия озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ўғитлар экспортини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Истанбулга йўл олади", - деди Ҳақ.
Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Солский тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдан 18 миллион тонна эски ҳосилдаги донни олиб чиқиш керак. Янги ҳосилдан экспорт учун яна 40 миллион тонна кутилмоқда.
Wall Street Journal газетаси хабар беришича, 13 июль куни Истанбулдаги музокаралар чоғида Украина, Россия, Туркия ва БМТ вакиллари дон экспорти учун Украина учта портининг деблокадаси тўғрисида келишиб олди.
14 июль куни АҚШ Молия вазирлиги Россия билан ўғитлар, озиқ-овқат, уруғлар, дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича операцияларни амалга оширишга рухсат берди.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026