Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариусларга никоҳни қайд этиш ҳуқуқи берилиши мумкин
Адлия вазирлиги нотариусларга ҳам никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини бериш ташаббуси билан чиқишни режалаштирмоқда. Адлия вазири Руслан Давлетовнинг ишонтиришича, «нотариуслар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади».
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг 20 июлдаги ялпи мажлисида адлия вазири Руслан Давлетов маълум қилди.
«Керак бўлса никоҳ тузиш ҳуқуқини нотариусларга ҳам беришни кўриб чиқмоқчимиз. Чунки, нотариусларда ҳам жуда кучли юристлар, ҳаммасини тушунади. Улар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда фаолият юритаётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳозир кўриб чиқиляпти ва тегишли ҳужжатлар алоҳида тақдим этилади.
Адлия вазирлиги раҳбарига кўра, ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
Адлия вазирлиги фуқароларнинг никоҳини ФҲДЁга ариза берилганидан бир ой ўтиб расмийлаштириш тартибини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришларни Оила кодексига киритишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
10:21 / 30.01.2026
Самарқанд етакчи: 2025 йилда никоҳлар сони 267 мингдан ошди
21:28 / 28.01.2026