07:39 / 23.07.2022
4003

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 миллиондан ошди

2022-2023 ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 007 313 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан, 374 319 нафари — жорий йил битирувчилари, 632 994 нафари — аввалги йиллар битирувчилари. 

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан): кундузги таълим шакли — 544 922 нафар; сиртқи таълим шакли — 433 510 нафар; кечки таълим шакли — 22 776 нафар; масофавий таълим шакли — 6 105 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

  • Қашқадарё вилояти — 115 484 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 111 898 нафар;
  • Тошкент вилояти — 97 586 нафар;
  • Фарғона вилояти — 91 766 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 85 793 нафар;
  • Андижон вилояти — 66 517 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 64 987 нафар;
  • Наманган вилояти — 63 449 нафар;
  • Жиззах вилояти — 59 325 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 58 562 нафар;
  • Бухоро вилояти — 57 487 нафар;
  • Хоразм вилояти — 53 328 нафар;
  • Навоий вилояти — 44 565 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 36 566 нафар.
Top