11:20 / 25.07.2022
8301

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиши якунланишига 2 кун қолди

Фото: Kun.uz

Абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши якунланишига 2 кун қолди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш:

  • Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн амалга оширилмоқда.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса ОТМда ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинмоқда.

Абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

Абитуриентлар мазкур муддат давомида ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

Top