14 та президент мактаби халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди
Ўзбекистондаги 14 та президент мактаби халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 6 ойи якунлари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Агентлик тизимидаги 14 та президент мактаби халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди.
Маълумот учун, A-level Cambridge Assessment International Education ташкилоти томонидан тақдим этиладиган сертификатлар халқаро олий стандарт сертификати ҳисобланади.
Жорий йил май-июнь ойларида A-level имтиҳонлари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги президент мактабларида бўлиб ўтди. 2022/2023 ўқув йилидан эътиборан эса республика ҳудудидаги барча Президент мактабларида мазкур имтиҳонларни ташкил қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024