Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ақлли қурилма Швецияда тезлик билан боғлиқ қоидабузарликларни камайтирмоқда
Edeva компанияси ишлаб чиққан Actibump тизими рухсат этилганидан ортиқ тезликда ҳаракатланаётган автомобилларга тўсатдан “зарба” беради. Қурилма Швецияда муваффақиятли қўлланилмоқда. Синовлар қоидабузарликлар 8 фоизга камайганини кўрсатган.
Автомобиль тезлигини пасайтирадиган анъанавий қурилмалар кўплаб камчиликларга эга. Бундай тўсиқлардан ўтиш учун тезликни 20 километргача камайтириш талаб этилади.
Швециянинг Edeva компанияси томонидан ишлаб чиқилган ақлли қурилма анъанавийларидан анча самарали. Actibump тизими йўл белгиси, радар, бошқарув модули ва пластинкали блокдан иборат.
Автомобиль юқори тезликда ҳаракатланаётган бўлса, металл пластинка 6 сантиметрга тушади ва машина шассига “ёқимсиз” зарба беради. Белгиланган тезликка риоя қилинганда қурилма ишга тушмайди.
Тезликни илова орқали бошқариш, шунингдек, тез тиббий ёрдам ёки полиция машинаси юқори тезликда ўтаётганда масофадан бошқариш пулти орқали тизимни ўчириб қўйиш мумкин.
Қурилма Швецияда муваффақиятли қўлланилмоқда. Синовлар қоидабузарликлар 8 фоизга камайганини кўрсатган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
08:25 / 14.05.2026