Ўзбекистон | 07:57 / 27.07.2022
7383
2 дақиқада ўқилади

Владимир Норов БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари билан учрашди

2022 йил 26 июль куни «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Маркус Поцел билан учрашди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари, хусусан, ЮНАМА билан ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

В.Норов БМТ барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келадиган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди. М.Поцел президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббусини юқори баҳолади. Анжуман афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалалари бўйича халқаро ҳамжамият умумий ёндашувларини ишлаб чиқиш учун муҳим асос яратади.

Бу галги конференция Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солишдаги муҳим ва ўзгармас ролини яна бир бор тасдиқлаб, Ўзбекистон томонининг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий тиклашга қўшган ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолат бериши таъкидланди.

ЮНАМА раҳбари Тошкент форуми жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини афғон ҳукумати томонидан бажарилиши бўйича самарали халқаро мулоқотни йўлга қўйиш учун муҳим платформа бўлганини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид