Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
Бангладеш ташқи ишлар вазири Халилур Раҳмон БМТ Бош ассамблеяси раиси лавозимига сайланди. У сентябрь ойидан бошлаб ушбу вазифада Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ўрнини эгаллайди.
БМТга аъзо давлатлар вакиллари ўртасида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида Бангладеш ташқи ишлар вазири Халилур Раҳмоннинг номзоди қўллаб-қувватланди.
72 ёшли Раҳмон учун 99 давлат овоз берган бўлса, унинг рақиби — кипрлик дипломат Андреас Какурис 91 овоз тўплади.
Жорий йил февраль ойида Бангладеш ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Халилур Раҳмон БМТ Бош ассамблеясига сентябрь ойидан раҳбарлик қилади. Унинг ваколат муддати бир йилни ташкил этади.
Айни пайтда мазкур лавозимни Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок эгаллаб турибди. У Бош ассамблеяга 2025 йил сентябридан буён раислик қилиб келмоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Раҳмонни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, у ўз фаолиятини қуролли можаролар, давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар, ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши ва иқлим инқирози каби жиддий глобал муаммолар даврида бошлашини таъкидлади.
БМТнинг энг йирик органи ҳисобланган Бош ассамблея раиси лавозими асосан ташкилий ва вакиллик вазифаларини ўз ичига олади. Раис сессияларни бошқаради, йиғилишларни ташкил этади ҳамда ассамблея номидан халқаро майдонда иштирок этади.
Бош ассамблея қарорлари кўп ҳолларда сиёсий жиҳатдан рамзий аҳамиятга эга бўлиб, халқаро ҳамжамият кайфиятининг муҳим кўрсаткичи сифатида баҳоланади.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026