Ўзбекистон | 07:45 / 28.07.2022
13140
2 дақиқада ўқилади

Умумий овқатланиш ва чакана савдода фаолиятни тартибга солувчи талаблар соддалаштирилади

Фото: Fotolia

Президент “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги фаолиятни тартибга солувчи талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда рухсатномага эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳамда ер қаъри давлат фонди кадастрига киритилган ер участкаларининг рўйхатларини шакллантиради.

Бунда, шакллантирилган рўйхатларга асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли ер участкаларини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратади;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тегишли ер участкалари ажратилгандан сўнг бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид