Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш бўйича ишлар аҳволи суст бўлган ташкилотларни маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Astrum академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президент барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.
Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, “Автосаноат”, “Саноат қурилиш банки”да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.
Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, “Uzbekistan Airports”, “Темир йўллари”, “Агросуғурта”да ишлар аҳволи суст.
"Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.
Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур", деди Президент сўзининг якунида.
Мавзуга оид
20:19
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
19:53 / 11.12.2024