Жамият | 20:01 / 30.07.2022
13478
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Талимаржон-2 қудуғи 100 минг куб м кунлик ҳажмда газ бера бошлади

Фото: Epsilon

Жорий йилнинг 30 июль куни Қашқадарё вилоятидаги Талимаржон-2 қудуғи мукаммал таъмирланганидан сўнг ундан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

Чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 31 июль куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ тарзда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид