Жаҳон | 11:43 / 01.08.2022
14248
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитой ракета-ташувчиси космосдан қулаганини маълум қилди

АҚШ космик қўмондонлиги маълум қилишича, Хитойнинг «Чанчжэн-5В» ракета-ташувчиси ишлатиб бўлинган босқичидаги қолдиқлар Ер атмосферасига назоратсиз қайта кириши натижасида Ҳинд океанига тушиб кетган.

Фото: AP

Ўтган ҳафта Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станциясига «Вэньтянь» экспериментал модулини жўнатган Хитойнинг «Чанчжэн-5В» ракетаси қолдиқлари коинотдан назоратсиз қайтиб, Ер атмосферасига кириб бориши натижасида Ҳинд океанига тушиб кетди. Бу ҳақда АҚШ ҚК Космик қўмондонлиги Twitter’да маълум қилди. 

АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нельсон Пекинни Хитой ракетанинг Ерга қулаши траекторияси ҳақида маълумот бермагани муносабати билан масъулиятсизликда айблади. 

«Барча космик давлатлар ўрнатилган илғор тажрибаларга амал қилиши ва космик чиқиндилар қулаши хавфини, айниқса «Чанчжэн-5В» каби оғир ракета-ташувчилар бўйича ишончли прогнозни таъминлаш учун маълумотларни олдиндан бўлишиш мажбуриятини бажариши керак», деб ёзади у Twitter’да.

Ракета ўтган якшанба, 24 июль куни «Вэньтянь» учувчисиз модулини коинотга учириш учун ишлатилган. Бу Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станцияси учун мўлжалланган учта модулдан иккинчисидир. ХХР орбитал станцияси 2022 йил охиригача тўлиқ ишга тушиши керак, унинг Ер яқинидаги орбитада хизмат муддати тахминан ўн йил бўлиши керак. Сўнгги йилларда Хитой АҚШ ва Россияга етиб олиш учун ўзининг космик дастурларига миллиардлаб доллар сармоя киритди. 

Мавзуга оид