«Свет» учун онлайн тўловларда техник узилишлар кузатилиши мумкин
Ушбу муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
2022 йил 1 август соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 гача электр энергияси бўйича маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси хабарига кўра, кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
Билдирилишича, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024