Ўзбекистон | 15:29 / 01.08.2022
2410
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича олий комиссари билан учрашди

2022 йил 1 августда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Қайрат Абдураҳмоновни қабул қилди.

Фото: yuz.uz

Олий комиссар мамлакатда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган сиёсатни юксак баҳолади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик сиёсати минтақа халқлари ва элатлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ижобий ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

Қайрат АбдураҳмоновЎзбекистонда барча миллат ва элат вакиллари билим олиши, меҳнат қилиши, ижодий қобилият ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шарт-шароит яратилганини қайд этди. 

Жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш устувор мақсадларидан бири этиб белгиланганини олқишлади.

Томонлар барча масалалар бўйича ўзаро манфаатли муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид