Давлат харидлари бўйича 95 та жиноят фош этилиб, давлат манфаатларига 55 млрд сўм зарар етказилган
Жорий йилнинг 2 август куни Сенат Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг ялпи мажлис олдидан қўмита мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда давлат дастурининг миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш йўналишида 33 та банд ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бугунги кунга қадар қабул қилинмагани қайд этилди. Дастур ижроси муҳокамасида сенаторлар аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза муҳокама қилинди.
Соҳада амалга оширилган ислоҳотларга қарамасдан, коррупциявий ҳолатлар иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда камаймаётгани қайд этилди. 2022 йил 6 ойида давлат харидларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳамда бошқа коррупция кўринишлари билан боғлиқ 95 та жиноят фош этилиб, давлат манфаатларига 55,2 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.
Қонунбузилиш ҳолатлари асосан тендер харид савдоларида ҳужжатларни сохталаштириш, маҳсулотларни сунъий қиммат нархларда сотиб олиш ҳамда 5,2 млрд сўмлик харид қилинган маҳсулотларни кирим қилмаслик ва иш, хизматларни бажармаслик, қўшиб ёзиш ёки етказиб бермаслик орқали содир этилгани айтиб ўтилди.
Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан қўмита тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.09.2024
Рақобат қўмитаси 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
14:33 / 27.08.2024
Давлат ташкилотлари икки ой ичида 11 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини ўтказмоқчи бўлди
19:11 / 23.08.2024