Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қатор ҳудудларда давлат харидлари ўтказилиши билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
2024 йил давомида ўтказилган жами 4,4 млрд сўмлик танлов савдоларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан:
- Соғлиқни сақлаш бошқармаси — 3,5 млрд сўмлик 2 та;
- Маданият бошқармаси — 490 млн сўмга яқин 3 та;
- Ёшлар ишлари бошқармаси — 250 млн сўмлик 1 та.
Тошкент шаҳри
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази буюртмачилигида 3 та 2,1 млрд сўмдан ортиқ ҳамда Яшнобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 1,3 млрд сўмга яқин 3 та тендер савдоларида қонун бузилишлари аниқланди.
Андижон вилояти
Андижон шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигидаги бошланғич нархи 200 млн сўмга яқин ва Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 900 млн сўмга яқин энг яхши таклиф савдолари бекор қилинган. Шунингдек, Кардиология диспансери томонидан 170 млн сўмлик тендер савдоси бўйича иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда тегишли кўрсатмалар берилган.
Жиззах вилояти
Июль-август ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида ижтимоий соҳадаги ўтказилган жами 850 млн сўмга яқин танлов савдоларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. Жумладан:
- Кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Жиззах санаторийсида 49,9 млн сўмлик;
- Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида 360,8 млн сўмлик;
- РИД ва КИАТМнинг Жиззах вилоят ҳудудий филиалида 210,0 млн сўмлик;
- Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида 20 млн сўмлик;
- Зафаробод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 200,0 млн сўмлик.
- Самарқанд вилояти
- Оқдарё тумани маданият бўлими буюртмачилигида 310 млн сўмлик ҳамда Каттақўрғон шаҳри драма театри томонидан 40 млн сўмга яқин тендер савдоларида қонун бузилиши ҳолатлари маълум бўлди.
Қашқадарё вилояти
Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 107 млн сўмга яқин танлов савдосида танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.














