Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади
Президент раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилишича, давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди. Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.
Улар ҳисоботини тинглаб, давлат раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди. Икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди. Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.
“Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур. Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.
Дастур доирасида олийгоҳлар битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.
Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади”, деди президент.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025