Ўзбекистон | 07:49 / 05.08.2022
8897
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган. 

2022 йил 3 август ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 90 000 сўм
  • картошка (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм
  • пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 7500 сўм
  • сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 6 000 сўм
  • тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм
  • гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 25 000 сўм
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 000 – 30 000 сўм
  • шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 17 000 сўм

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид