Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:15 / 06.08.2022
5722
1 дақиқада ўқилади
Фарғона водийси тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш