Жамият | 10:05 / 07.08.2022
13155
2 дақиқада ўқилади

Янгийўлда ижара асосида ажратилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ижара асосида ажратилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти прокуратураси ИИВ ЖҚБ Коррупция ва ИЖҚК бошқармаси билан ҳамкорликда ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида А.Б. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги У.Юсупов массивидан туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан «Халқобод Дилором агро» фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 36,8 га суғориладиган ер майдонини ноқонуний равишда М.Ф.га 100 минг долларга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 25 минг долларни мурожаатчидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид