Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
Тошкент вилоятида давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 750 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ер майдонини ноқонуний расмийлаштириб бериш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгийўл туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ҳамда кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.
Эвазига у 750 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи сўралган маблағнинг бир қисми сифатида олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ фуқароларни шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда идоранинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Маълум қилинишича, мурожаат этувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
16:01 / 02.06.2026
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
15:25 / 29.05.2026