Ўзбекистон | 17:35 / 08.08.2022
4151
1 дақиқада ўқилади

Академик лицейларга тест синови ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Олий таълим вазирлиги тегишли хабар билан чиқди.

Қайд этилишича, кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда бир сменада ўтказилади.

Тест синовлари соат 8:00 да бошланади.

Тест синовларини ўтказиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид