Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурори ҳам жазоланди
Фото: Kun.uz
8 август куни президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилган ҳолат юзасидан селектор йиғилиши ўтказилди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, йиғилишда Чилонзор туманида дарахтлар ноқонуний нобуд қилиниши, аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлгани масаласи қаттиқ танқид остига олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилди. Қолаверса, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Шавкат Мавлонов 2021 йил июнидан буён Чилонзор туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаганди.
Бундан олдинроқ пойтахтнинг Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси автомобиллар ҳаракати учун кенгайтирилиши асносида аксарият эманлардан иборат дарахтлар илдизларининг бир қисми қўпориб ташлангани жамоатчилик ўртасида норозилик уйғотган, ҳодиса жойига бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ва Президент администрацияси ходимлари етиб боришганди.
Дарахтлар қирғинга учраган жойдан репортаж тайёрлаган Kun.uz мухбири бирламчи тафтиш чоғида йўл бўйида қад ростлаган дарахтларнинг камида 7 таси жиддий зарарлангани, 99 та дарахтда шикастланиш хавфи борлиги аниқлангани ҳақида хабар берганди.
Илдизлари кесиб ташланган дарахтларни кўздан кечирган Тошкент шаҳар Ботаника боғи бўлим бошлиғи Атиргул Холмирзаева 50 фоиздан ортиқ илдизлари кесиб ташланган мана бу эманлар бир неча йилда бутунлай қуриб битишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026